Линклар

logo-print

Афғонистонда ўнлаб жангари ўлдирилди


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Афғонистоннинг Покистонга яқин тоғли чегара ҳудудларида берилган ҳаво зарбалари оқибатида ўнлаб жангари ўлдирилганини маълум қилди.

Ҳарбийларга кўра, Хўст вилоятидаги зарбаларда Афғонистон бўйлаб бир нечта қўпорувчилик ҳаракатлари содир этганликда гумон қилинган ва Ал-Қоидаги алоқаси бўлган ташкилотнинг дала қўмондонлари нишонга олинган.

Шунингдек, ҳарбийлар баёнотида ушбу ташкилот толибоннинг энг кўп қирғин келтирган қанотларидан бири сифатида эътироф этилган.

Маълум бўлишича, ушбу ташкилот Покистоннинг қабилалар назорати остида бўлган ҳудудларда ҳам фаолият юритган.

Бундан ташқари, бу ташкилотнинг Кобулда содир этилган ҳужумлар, жумладан, 2008 йилнинг апрел ойида президент Ҳамид Карзайга уюштирилган суиқасдга алоқаси борлиги ҳам тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG