Линклар

Ироқ ўз суверенлигини тикламоқда


Мамлакат шаҳарларини назорат қилиш Ироқ хавфсизлик кучлари ихтиëрига ўтиши муносабати билан Ироқ бўйлаб маҳаллий ҳарбийлар парадлари уюштирилди.

Мамлакат шаҳарларини назорат қилиш Ироқ хавфсизлик кучлари ихтиëрига ўтиши муносабати билан Ироқ бўйлаб маҳаллий ҳарбийлар парадлари уюштирилди.

Олти йиллик истилодан сўнг АҚШ Ироқни бошқаришни ироқликларнинг ўзига топширмоқда - 30 июн куни мамлакат шаҳарларини бошқаришни Ироқ хавфсизлик кучлари назоратига топшириш жараëни ниҳоясига етди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Брайн Витман Қўшма Штатлар шу кунгача 120 та база ва иншоотни ёпгани ёки Ироқ хавфсизлик кучлари ихтиёрига топширганини¸ 1 июлгача яна 30 дан ортиқ иншоотнинг Ироқ хавфсизлик кучлари назоратига ўтишини айтди.

Ройтер телевидениесига интервью берган АҚШ нинг Бағдоддаги элчиси Кристофер Ҳилл¸ Ироқ кучлари хавфсизликни таъминлашга тайёр эканини айтди.

- Бизнингча, Ироқ ўз хавфсизлигини таъминлашга тайёр ва ироқликлар ҳам шундай фикрда. Биз Ироқ хавфсизлик хазматлари билан жуда кўп вақтдан бери бирга иш олиб бордик. Шу боис бу хавфсизлик борасида эришилган келишувни амалга оширишда муҳим воқеадир, деди АҚШ нинг Бағдоддаги элчиси.

Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий хориж қўшинлари мамлакат шаҳарларидан олиб чиқилган 30 июнни “Миллий суверенлик куни” деб эълон қилди.

Сешанба куни Бағдодда чиқиш қилган Ироқ президенти Жалол Талабоний минглаб талафот эвазига аҳоли хавфсизлигини таъминлаб келган Америка ҳарбийларига миннатдорлик билдирди. АҚШ кучларининг шаҳарлардан олиб чиқилиши тарихий воқеа эканини таъкидлаган Талабоний қурбонлар ҳеч қачон унутилмаслигини айтди.

- Бугун улуғ тантанани нишонлар эканмиз, янги ҳукумат хавфсизликни таъминлай олмаслиги борасида саросима тарқатиш ва беқарор вазиятни юзага келтириш мақсадида Ал-Қоида террорчилари ва собиқ режим тарафдорлари амалга оширган ҳужумлар пайтида берилган қурбонларни ёддан чиқармаслигимиз керак, деди Ироқ президенти.

АҚШ кучларининг Ироқ шаҳарларидан олиб чиқилиши кенг нишонланаётган бир пайтда¸ баъзилар Америка ҳарбийларидан кейин хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Кўп йиллар Ироқда фаолият юритган ўзбекистонлик собиқ дипломат Тошпўлат Йўлдошев бу фикрга кўшилади.

- Америка қўшинларининг шаҳарлардан олиб чиқиб кетилиши катта бир қарор. Бу ҳокимият учун курашни кучайтириб юборса керак¸ деган фикрдаман. Нимагаки¸ Саддам Ҳусайн даврида катта мартабага эришган амалдорлар ўзининг ҳозирги вазиятидан барибир қониқмайди.

Ички кураш орқали бўладими¸ сиëсий ечимлар орқали бўладими - ички мувозанат юз бермагунча¸ Ироқда ҳали-бери тинчлик ўрнатилиши¸ тотувлик бўлишига менинг кўзим етмайди, дейди ўзбекистонлик мустақил сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев.

Қирғизистонлик сиёсий таҳлилчи Ғанижон Холматов¸ Ироқ шаҳарларидан АҚШ кучларининг олиб чиқилиши хавфсизлик билан боғлиқ вазиятга қандай таъсир этиши мумкинлигини башорат қилиш қийин¸ деган фикрда.

- Буни фақат кузатиб туриш мумкин¸ холос. Аниқ бир тадбир¸ аниқ бир режа йўқ. Фақат араблар вазият учун масъулиятни энди ўзлари бўйнига олишларидан¸ ўзлари тинчликни эгаллашидан умид қилинаяпти. Қолаверса¸ учта куч – шиа¸ сунний ва курдлар ўртасидаги муносабатлар қандай ҳал бўлишини биз фақат кутиб тура оламиз¸ холос.

Иложи борича араб давлатлари ўзининг маслаҳатлари¸ ўзининг ëрдамлари билан бу жараëнга аралашишлари керак. Бу жараëннинг тинчлик йўлида олиб борилишига араб давлатлари ва ташкилотлари энди ўзларининг ҳиссаларини қўшиши керак, дейди қирғизистонлик сиёсий шарҳловчи Ғанижон Холматов.

Айни пайтда душанба куни Бағдоддаги ҳарбий амалиёт пайтида яраланган тўрт нафар америкалик аскар ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу билан 2003 йилда Ироққа бостириб кирганидан бери ҳалок бўлган АҚШ ҳарбийлари сони 4321 тани ташкил этди.

Маълумотларга кўра, Ироқ шаҳарларидан олиб чиқилаётган АҚШ ҳарбийлари шаҳар ташқарисидаги базаларга жойлаштирилмоқда. Шуни эслатиш жоизки¸ ҳозир Ироқда АҚШнинг 133 минг ҳарбийси бор.
XS
SM
MD
LG