Линклар

Ироқ - АҚШ келишуви амалга кўчмоқда


Ироқ хавфсизлик кучлари мамлакат бўйлаб катта ва кичик шаҳарлар устидан назоратни АҚШ ҳарбийларидан қабул қилиб олди.

Шу муносабат туфайли Ироқ бўйлаб байрам тадбирлари ўтказилди. Бироқ шаҳарларда содир этилиши мумкин бўлган қўпорувчилик амалиётларининг олдини олиш мақсадида полиция ва хавфсизлик кучлари назоратни кучайтирди.

Ироқ ва АҚШ ўртасида эришилган келишувига мувофиқ америкалик ҳарбийлар 30 июнга қадар Ироқ шаҳарларини тарк этиши, 2011 йил якунига қадар эса бутунлай мамлакатдан чиқарилиши лозим.

Mаълум бўлишича, оз сонли АҚШ ҳарбийлари Ироқнинг айрим шаҳарларида маҳаллий полиция ходимлари малакасини оширишга кўмаклашади.

АҚШнинг Ироқдаги элчиси Кристофер Ҳилл ҳарбийларнинг чиқарилиши хавфсизлик борасида АҚШ ва Ироқ ўртасида эришилган битимни ҳаётга тадбиқ этишда муҳим бурилиш ясашини таъкидлади:

- Ишончимиз комил¸ Ироқ бунга тайёр ва ўйлашимча ироқликлар ҳам худди шундай фиркда. Хабарингиз бор¸ узоқ вақт давомида биз Ироқ хавфсизлик кучлари билан бу масалада яқиндан ҳамкорлик қилдик. Бу воқеа хавфсизлик соҳасида эришилган битимни жорий этишда муҳим бурилиш ясайди, деди Кристофер Ҳилл.
XS
SM
MD
LG