Линклар

Назарбоев Остонада Пересни қабул қилди


Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Остонада Исроил президенти Шимон Перес билан учрашди.

Учрашувда президентлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, жумладан, савдо алоқаларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Қозоғистон расмийларига кўра, давлатлар ўртасида савдо-сотиқ ҳажми 2008 йилда 2.4 миллиард долларни ташкил этган.

1 июл куни Қозоғистонда динлараро мулоқотни йўлга қўйиш мавзуига бағишланган халқаро анжуман иш бошлайди. Исроил президентининг ушбу анжуманда нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Қозоғистонга келишдан аввал Исроил раҳбари Озарбайжонда бўлиб, президент Илҳом Алиев билан сўзлашувлар олиб борди.
XS
SM
MD
LG