Линклар

logo-print

Ўзбек сўми 15 ёшда


Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси - сўмнинг муомалага киритилганига 15 йил бўлди.

ЎзА агентлигининг билдиришича, президент Ислом Каримовнинг 1994 йил 16 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармони билан 1994 йилнинг 1 июлдан бошлаб сўм Ўзбекистон ҳудудида ягона чекланмаган ва қонуний тўлов воситаси сифатида муомалага киритилган.

Халқаро валюта жамғармасининг Вашингтондаги бош қароргоҳида дунёдаги барча миллий пуллар қатори Ўзбекистон миллий валютаси нусхаси ҳам сақланмоқда.

XS
SM
MD
LG