Линклар

logo-print

Теҳронда хавфсизлик чоралари кучайтирилди


Теҳрондан келаётган хабарларга кўра, Посбонлар кенгаши душанба куни Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг президент этиб сайланганини расман тасдиқлагандан сўнг, пойтахт кўчаларида хавфсизлик чоралари янада кучайтирилган.

Посбонлар кенгаши хулосасига кўра, 12 июн кунги президентлик сайловида берилган овозлар қисман қайта санаб чиқилган ва қонунбузарчилик ҳамда қўпол хатоларга йўл қўйилганига оид мухолифатчилар иддаолари ўз тасдиғини топмаган.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон, Эрон ичкарисида жорий режимга қарши қаршиликнинг давом этиши хусусида фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG