Линклар

logo-print

Италияда газ цистерналари портлади


Италия шимолида газ цистерналарининг портлаши оқибатида камида 15 киши нобуд бўлди.

Ушбу фожеа Виареджо шаҳридаги темир йўл станцияси олдида рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, юк поездининг рельсдан чиқиб кетиши натижасида, суюқ газ ортирилган иккита цистерна портлаб кетган.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, портлаш оқибатида камида 34 киши жиддий тан жароҳати олган. Виареджо шаҳарчасининг мингдан ортиқ аҳолиси хавфсиз жойга эвакуация қилинган.

Воқеа жойида эса қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
XS
SM
MD
LG