Линклар

АҚШ Эронни жангариларни қувватлашда айблади


АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Рей Одиернога кўра, Эрон Ироқда ҳужум уюштираётган жангариларни ҳарбий тайёргарликдан ўтказиш ва уларни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда.

АҚШ генералининг айтишича, Эрон томони жангариларни ракета мосламалари ва такомиллаштирилган янги миналар билан таъминлаб келмоқда.

Бундан ташқари АҚШ ҳарбийларига кўра, Эроннинг Ироқдаги шиа жангариларининг қўллаб-қувватлаши мамлакат барқарорлиги учун йирик таҳдид манбаи бўлиб қолмоқда.

Душанба куни АҚШнинг Ироқдаги элчиси Кристофер Ҳилл ноқонуний қуролларнинг Эрондан Ироққа келтирилаётгани борасидаги хабарлардан ташвиш билдирди.
XS
SM
MD
LG