Линклар

Ноқонуний текширувчилар жазоланди


Ўзбекистон адлия вазирлиги назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятини ноқонуний текшириш ҳолатларига чек қўйилмаганини эътироф этди.

30 июн куни маҳаллий журналистлар билан учрашган Адлия вазирининг биринчи ўринбосари Абдуҳалим Аҳмедов жорий йилнинг беш ойи давомида назорат қилувчи органлар томонидан тўртта ноқонуний текширув ҳолати ва 521 ҳолатда текширишлар ўтказиш тартиби бузилгани аниқланганини айтган.

Натижада беш нафар ҳуқуқбузар шахс интизомий жазога тортилди ва икки нафарига нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

ЎзА ахборот агентлигининг ёзишича, матбуот анжуманида адлия органлари томонидан тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказишда, уларга банклар томонидан хизматлар кўрсатилишида, лицензия беришда тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқларини бузиш ҳолатларининг мавжудлиги таъкидланган.
XS
SM
MD
LG