Линклар

Ғишт пиширган имтиёз олади


Ўзбекистондаги пишган ғишт ишлаб чиқарувчи заводларга солиқ имтиёзлари берилди, нотижорат банкларига ғишт ишлаб чиқарувчиларга имтиёзли кредитларни бериш тавсия қилинди.

Бу ҳақда президент Каримовнинг 30 июн куни кучга кирган “Деворбоп материаллар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантириш ва сифатини яхшилаш борасидаги қўшимча тадбирлар тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.

Қарорга мувофиқ, мамлакатда пишган ғишт заводларини кўпайтириш билан бир қаторда 2010 йил 1 январга қадар мамлакатда мавжуд барча ғишт заводлари модернизация қилиниб, уларнинг эскирган печлари махсус энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларга алмаштирилади.
XS
SM
MD
LG