Линклар

Москва ва Тбилиси сўзлашув олиб бораяпти


Икки давлат ўртасидаги муносабатлар яна таранглашаётган бир пайтда Россия ва Грузия расмийлари хавфсизлик масаласини юзма-юз сўзлашувларда муҳокама этмоқда.

Ўтган йил август ойида Россия ва Грузия ўртасидаги урушдан сўнг айирмачи Жанубий Осетия минтақасида амал қилган ЕХҲТнинг кузатувчилар миссияси кеча ўз фаолиятини тугатди.

Айни пайтда БМТнинг кузатувчилари ҳам Абхазияни тарк этмоқда.

Россия иккала халқаро кузатувчилар миссиясининг амал қилиш муддатини узайтирмади ва Грузиянинг жанубий минтақалари бўйлаб кенг кўламли ҳарбий машқларни ўтказишга киришди.

Москванинг ҳаракатларини расмий Тбилиси “ғирт провокация” деб атади.
XS
SM
MD
LG