Линклар

Беларус АҚШ билан ҳамкорликни кучайтирмоқчи


Беларус президентининг матбуот вакили президент Александр Лукошенко саноат жосуслигида айбланган АҚШ адвокати Эммануел Зелсерни авф этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганини маълум қилди.

Шу куни Минскка сафар қилган АҚШ Конгресси делегацияси аъзолари билан учрашган президент Лукошенко Вашингтон ва Минск ўртасида тўлақонли дипломатик муносабатларни тиклаш мавриди келганини айтди.

АҚШ Давлат департаментининг матбуот вакили Иан Келли Беларус президентининг қароридан сўнг Қўшма Штатлар бу давлатга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқиши ҳақида айтди. Аммо, унга кўра, АҚШ ҳамон Беларус борасидаги хавотирларидан воз кечаётгани йўқ.
XS
SM
MD
LG