Линклар

Эронда текширув ўтказиш талаби кучаймоқда


Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи етакчи халқаро ташкилотлар БМТ Бош котиби Бан Ки Мунни Эронга сафар қилиб ёки у ерга ўз вакилини юбориб, Эрондаги намойишларнинг қонли бостирилиши юзасидан тергов ўтказилишини талаб қилишини сўрамоқда.

Эрондаги инсон ҳуқуқлари учун халқаро кампанияси ташкилотига кўра, сайлов натижаларига қарши уюштирилган намойишлардан сўнг 2000 га яқин одам ҳамон ҳибсда қолмоқда.

Бугун Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадинажоднинг Ливияда Африка иттифоқи саммитида нутқ сўзлаши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG