Линклар

logo-print

Эрон ҳукумати мухолифатга босимни кучайтирди


12 июн кунги президентлик сайловида мағлуб бўлган ислоҳотчи номзодлардан бири Аҳмадийнажоднинг қайта сайланишини тан олмаслигини маълум қилгандан сўнг, Эрон ҳукумати ушбу номзод аъзо бўлган партия газетасини чоп этишга рухсат бермади.

Ислоҳотчи номзод Меҳди Каррубий 30 июн куни эълон қилган баёнотида 12 июн кунги сайловдан сўнг ташкил этилаётган ҳукуматни ноқонуний, дея атади.

Маълум бўлишича, ушбу баёнотдан сўнг Теҳрон Бош прокурори ҳамда Маданият вазирлиги Каррубий аъзо бўлган “Etemad Melli” партияси газетасининг чоп этилишига тўсқинлик қилган.

Бундан бир оз аввал Эрон ҳукумати мухолифатчиларни сайлов натижаларига қарши норозилик намойишлари ўтказиш оқибатларидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG