Линклар

logo-print

Россияда машина бозори касодга учрамоқда


АҚШнинг автомобил ишлаб чиқарувчи йирик General Motors ҳамда Ford ширкатлари Россиядаги конвейерларини вақтинчалик тўхтатганликларини эълон қилдилар.

Автомобил ишлаб чиқариш жараёнининг тўхтатилишига Россияда давом этаётган молиявий бўҳрон ҳамда янги машиналарга бўлган талабнинг кескин тушиб кетиши сабаб бўлган.

GM ширкати Санкт-Петербург яқинидаги завод конвейерини 31 августгача, Ford компанияси эса 13 июлгача тўхтатишини билдирди.

Европалик тадбиркорлар ассоциацияси хабарига кўра, 2009 йилнинг дастлабки беш ойи мобайнида Россияда янги машиналар савдоси қарийиб 50 фоизга тушиб кетган.
XS
SM
MD
LG