Линклар

logo-print

Халқаро Амнистия Россияни танқид қилди


Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, Россиянинг Шимолий Кавказ ҳудудида инсон ҳуқуқларининг поймол этилишига чек қўйиш билан минтақага барқарорлик олиб келиш мумкин.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган ташкилот Кавказдаги вазиятга бағишлаб бугун эълон қилган ҳисоботида бу минтақада қонун устуворлигини таъминлай олмаётгани учун Россия ҳукуматини кескин танқид қилди.

Айни пайтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили ушбу ҳисоботга изоҳ беришдан бош тортди.

Халқаро Амнистия ташкилоти, шунингдек, Ингушетиядаги инсон ҳуқуқлари вазиятини ҳам кескин танқид қилди.

Ўтган ой мобайнида Ингушетия ҳудудида бир нечта портлашлар содир этилиб, 22 июн куни эса ушбу республика президенти Юнусбек Евкуровга суиқасд уюштирилди.
XS
SM
MD
LG