Линклар

logo-print

Швеция ЕИга раислик қила бошлади


ЕИ раислигини қабул қилиб олган Швеция 6 ой давом этадиган раислиги давомида глобал молиявий бўҳрон ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашишга ваъда берди.

Бош вазир Фредрик Рейнфелдтга кўра, Швеция ҳукумати жорий йил декабр ойида Копенҳаген шаҳрида иқлим ўзгариши мавзуига бағишлаб халқаро анжуман ўтказишни режаламоқда.

Европа комиссияси президенти Хосе Мануэл Баррозо Стокҳолмда қилган чиқиши чоғида Швеция ҳукумати келаси олти ой ичида талайгина ишларни амалга ошириши лозимлигини таъкидлади:

-“Синовлардан ўтамиз”деган шиор билан Швеция президентликни қабул қилиб олди. Бугунги кун учун бунданда долзарброқ шиорни топиш қийин. Ëзни денгиз бўйида¸ кузни ëса¸ тинчгина уйда ўтказишни ўйлаган иттифоқ расмийларининг ҳафсаласи пир бўладиган кўринади. Зотан¸ олти ойлик Швеция президентлигининг анчагина тиғиз бўлиши кутилмоқда¸ деди Европа комиссияси президенти.
XS
SM
MD
LG