Линклар

logo-print

Москва-Тбилиси сўзлашувлари бўлиб ўтди


Россия ва Грузия расмийлари бугун Женевада хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилдилар.

ЕХҲТ, ЕИ ва БМТ ҳомийлигида ўтказилган ушбу учрашувда Грузиянинг айирмачи ўлкалари Жанубий Осетия ва Абхазия расмийлари ҳам иштирок этдилар.

Женева учрашувида айирмачи ўлкаларда хавфсизликни таъминлаш, жумладан, ўтган йилнинг август ойида бўлиб ўтган ҳарбий можародан сўнг турар жойларини тарк этишга мажбур бўлган қочқинлар масаласининг муҳокама этилиши кутилаётган эди.

Мазкур учрашув арафасида эса ЕХҲТнинг Грузиядаги миссияси ҳамда БМТнинг Абхазиядаги миссияси ўз фаолиятини тугатди.

Айирмачи ўлкалар мустақиллигини тан олган Москва иккала миссия мандатини узайтиришга қарши чиқди.

Бундан ташқари жорий ҳафта Россия Грузиянинг жанубий минтақалари бўйлаб кенг кўламли ҳарбий машқларни ўтказишга киришди.

Расмий Тбилиси Россия ҳаракатларини “бориб турган фитна” дея атади.
XS
SM
MD
LG