Линклар

logo-print

Перес Қозоғистон сафарини тугатди


Исроил президенти Шимон Перес Қозоғистонга қилган икки кунлик сафарини ниҳоясига етказди.

Бугун Исроил раҳбари динлараро мулоқотни йўлга қўйиш мавзуига бағишлаб Остонада иш бошлаган анжуманда иштирок этди. Шимон Перес анжуман иштирокчилари олдида нутқ қилаётган маҳал Эрон делегацияси норозилик тариқасида анжуманни тарк этди.

Сешанба куни Исроил президенти Шимон Перес қозоғистонлик ҳамкасби Нурсултон Назарбоев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ алоқаларини янада кенгайтиришга келишиб олди.

Қозоғистонга келишдан аввал Шимон Перес Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашиб, иқтисодий ҳамкорликка оид шартномани имзолади.
XS
SM
MD
LG