Линклар

Бердимуҳамедов Медведевни меҳмонга чақирди


Президент Қурбонқули Бердимуҳамедов Россия президенти Дмитрий Медведевни Туркманистонга таклиф қилди.

Бу икки давлат раҳбарларининг Туркманистон ва Россия ўртасида яқинда юзага чиққан газ бўҳронидан сўнг ўтказиладиган илк учрашуви бўлади. Бироқ ушбу учрашувнинг қачон ўтказилиши ҳозирча ошкор қилинмади.

Жорий йилнинг апрел ойида Туркманистондаги газ қувурларидан бирида рўй берган портлашдан сўнг Россия томони туркман гази импортини тўхтатиб қўйган эди.

Газ қувури қайта таъминланганига қарамай томонлар шу кунгача газ сотиш масаласида муросага келиша олмаяптилар.

Туркманистон нашрларига кўра, Бердимуҳамедов Украина президенти Виктор Юшченкони ҳам сентябр ойида Ашхободга таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG