Линклар

Сербияда Универсиада бошланади


Бугун Сербияда 25 -Универсиада ўйинларига старт берилади.

Бироқ яқинда Мексикада тарқала бошлаган ва кейинчалик жаҳоннинг кўпгина давлатларида қайд этилган чўчқа гриппи Универсиада билан боғлиқ хавотирларни кучайтирмоқда.

12 кун давом этадиган Универсиадада 140 давлатдан келган 10 минга яқин спортчи иштирок этади. Бундан ташқари Белград шаҳрига юзлаб хорижлик журналист ва расмий делегациялар ташриф буюрганлар. АҚШ, Хитой ва Россиянинг ҳар бири Универсиадага 500 кишилик делегация юборган.

Универсиада ташкилотчиларига кўра, 6 мингга яқин полициячи хавфсизликни таъминлайди. 10 мингга яқин кўнгиллилар ҳам жалб қилинган.

Айни пайтда Сербия Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари мамлакатда H1N1 вирусининг янада тарқалиши мумкинлигидан ташвиш билдирмоқдалар.

Сўнги маълумотларга кўра, шу кунгача Сербияда 11 кишида чўчқа гриппи аломатлари аниқланган.
XS
SM
MD
LG