Линклар

Омбудсман ўзбекнинг ëнини олди

  • Ҳасанжон

Екатеринбург черкови ўз номи матбуотда ëмонотлиққа чиқишидан чўчидими¸ ҳар қалай ўзбек қурувчисининг ҳаққини тезгина тўлаб¸ можародан қутулди.

Екатеринбург черкови ўз номи матбуотда ëмонотлиққа чиқишидан чўчидими¸ ҳар қалай ўзбек қурувчисининг ҳаққини тезгина тўлаб¸ можародан қутулди.

Екатеринбургдаги Муқаддас-Троица ибодатхонасида ишлаган ўзбекистонлик қурувчиларнинг ўз ҳаққини олиш талабида режалаган очлик тадбири¸ бошланмай турибоқ натижа бергандек.

Россия ахборот агентликлари хабарига кўра, Али Исмоилов ва шериклари Россия православ черковининг Екатеринбург епархиясидан 750 минг рубл тўланишини талаб қилмоқда.Епархия расмийлари эса Исмоилов билан бунча суммага шартнома имзоланмаганини таъкидламоқда.

Россия православ черковининг Екатеринбург Епархияси матбуот вакили Борис Касинский Озодлик билан суҳбатда Али Исмоиловга ҳақ тўлиқ берилмаганини шундай изоҳлади.

- У епархия билан битта шартнома тузган, лекин унинг шартларини охиригача бажармаган. Бу 150 минглик шартнома эди. Епархия у билан 750 минг рублли шартнома имзоламаган, дейди Касинский.

Епархия вакилига кўра, Исмоилов келишув бўйича ишни феврал ойида тугатиши керак бўлган. Аммо у ишни тўхтатиб қўйган. У бажарган иши учун епархиядан аванс олган.

- Вазият шундан иборатки, у мазкур шартнома асосида аванс олган ва белгиланган ишнинг бир қисмини бажарган. Биринчидан¸ у ишни тугатиши лозим.

Иккинчидан¸ уни қурилиш идораси қабул қилиб олиши керак. Чунки епархия диний ташкилот сифатида қурилган нарсадан фойдаланиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлай олмайди. Бу 150 минглик шартномага тааллуқли. Епархия 750 минглик шартнома имзоламаган, дейди Екатеринбург епархияси расмийси.

Али Исмоилов Екатеринбург епархиясидан ўз иш ҳақини ундиришда ёрдам сўраб Свердловск областининг омбудсман идораси ходимларига ҳам мурожаат қилган.

- Али бизга шанба кунларидан бирида мурожаат қилди. Ўшанда унинг Россияда қолишини таъминловчи регистрация ҳужжатининг муддати тугаган эди. Шунга қарамай¸ биз унинг мамлакатда қолиши учун бор имкониятни ишга солдик.

Иш берувчи, яъни, Епархия қарздор бўлгани учун у Россияда қолди. Шанба бўлишига қамамай миграция идораси ходими уни қабул қилди ва унинг регистрацияси муддати узайтирилди ҳамда қарзлар масаласида бирга ишлашга келишиб олдик, дейди Свердловск области омбудсман идораси раҳбари Татяна Мерзлякова.

Али Исмоилов¸ расмий идора аралашувидан сўнг¸ меҳнат ҳаққининг бир қисмини олганини айтди.

- Ака¸ қулоқ солинг¸ тинч бўлди¸ тинч. Ярмини олдим. Бир ҳафтадан кейин қолганини оламан¸ дея суҳбатни калта қилди Али Исмоилов.

Свердловск вилояти омбудсманига кўра, Али Исмоилов ўз меҳнати учун ҳақ ололмаётган ягона хорижлик ишчи ёки Россия фуқароси эмас. Иқтисодий бўҳрон туфайли ҳозир Свердловск областида иш берувчиларнинг ишчилар олдидаги қарзи юзлаб миллионни ташкил этмоқда. Омбудсманга кўра, маош ўз вақтида берилмаслигидан ҳозир ҳеч ким ҳимояланмаган.

- Свердловск вилоятида меҳнаткашларга бўлган қарз 200 миллион рублдан кўп. Улар орасида хорижлик ишчиларнинг ҳам жуда оз улуши бор. Биз буни биламиз. Биз вазиятни назорат қиляпмиз. Биз одамларни маошсиз қолдирмаймиз, дейди Свердловск области омбудсман идораси раҳбари Татяна Мерзлякова.
XS
SM
MD
LG