Линклар

logo-print

Мусавий ўз шаштидан қайтмоқчи эмас


Эрон мухолифати етакчиси Мир Ҳусайн Мусавий 12 июн кунги президентлик сайлови ноқонуний бўлганини яна бир бор таъкидлаб, ўз тарафдорларини сайлов натижаларига қарши норозиликни давом эттиришга ундади.

Ўз шахсий интернет сайтига жойлаштирилган баёнотда Мусавий расмий Теҳронни сиёсий маҳбусларни озод этиш, сайлов тизимини ислоҳ қилиш ва матбуот эркинлигини таъминлашга чақирди.

12 июн кунги президентлик сайловида берилган овозларни қисман қайта санаб чиққан Эрон Посбонлар кенгаши бу сайловда амалдаги президент Аҳмадийнажод ғалаба қозонганини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG