Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари Ҳилмандда амалиёт ўтказмоқда


АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлади.

Бу ҳақдаги баёнотда айтилишича, “Ханжар зарбаси” деб номланган ҳарбий амалиётга 4 мингга яқин АҚШ ҳарбийлари, 650 нафар афғон аскарлари ва полиция кучлари жалб этилган.

Авиация кўмагида амалга оширилаётган ушбу ҳарбий амалиёт бугун эрта тонгда бошланди.

Амалиётда иштирок этаётган АҚШ ҳарбийлари Ҳилманд вилоятини август ойига белгиланган президентлик сайлови олдидан Толибон жангарилардан тозалаш мақсадида юборилган минглаб АҚШ кучларининг бир қисмидир.
XS
SM
MD
LG