Линклар

Кўкрак саратони билан касалланиш кўпаймоқда


Ўзбекистон диспансерлари томонидан тақдим этилган статистика маълумотларига кўра, мамлакатда ҳар 100 минг аёлдан 19 нафарида кўкрак саратони аниқланмоқда.

Бу эса кўкрак саратони билан касалланиш ўтган 30 йил ичида 6 баробарга кўпайганини англатади.

Кўкрак саратони энг кўп Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида тарқалгани маълум бўлди.

Ушбу маълумотлар Тошкентда кўкрак саратонининг олдини олиш мавзусига бағишланиб ўтказилган халқаро форумда эълон қилинди, дея хабар қилади Регнум ахборот агентлиги.
XS
SM
MD
LG