Линклар

logo-print

Ўзбекистон лаёқатсиз давлатлар сафида


АҚШдаги Ташқи сиёсат журнали ҳамда Тинчлик жамғармаси 2009 йил учун “лаёқатсиз давлатлар рўйхати”ни эълон қилди.

Расмий Вашингтон нуқтаи назарини акс эттирувчи ушбу рўйхатда Конго ва Сиерра Лионе ўртасида жой олган Ўзбекистон постсовет ҳудудидаги энг лаёқатсиз давлат сифатида топилган.

Марказий Осиёнинг Қозоғистондан ташқари қолган барча давлатлари беқарорлик таҳдид солаётган давлатлар тоифасига киритилган.

Ироқ ва Афғонистон энг беқарор ўнта давлат қаторига киритилган бўлса, ҳокимиятнинг таназзулга юз тутиши энг кўп таҳдид солаётган учта давлат Сомали, Зимбабве ва Судандир.

Инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши бўйича Ўзбекистон Экваториал Гвиния билан, мамлакатдаги хавфсизлик вазияти бўйича эса Шарқий Тимор билан бир поғонага қўйилган.

Илмий асосда тузилган мазкур рўйхат муаллифларининг фикрича, Норвегия, Финляндия ва Швеция дунёдаги энг барқарор давлатлар бўлиб қолмоқда.

Бу йилги ҳисоботда Грузиядаги вазият ёмон томонга ўзгаргани акс эттирилган.
XS
SM
MD
LG