Линклар

logo-print

Тошкент-Прага авиақатнови очилди


1 июл кунидан бошлаб “Чехия ҳаво йўллари” Прага-Тошкент-Прага йўналишида мунтазам рейсларни очди.

Қатнов ҳафтасига икки марта душанба ва пайшанба куни амалга оширилади.

Мазкур йўналишдаги ҳаво қатновлари 21 июн кунидан бошланиши режалаштирилган эди.

Аммо, техник сабабларга кўра, дастлабки учта парвоз қолдирилганди.

Чехия расмийларига кўра, мамлакатга сафар қилувчи ўзбекистонликлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётир.

Тўғридан-тўғри Тошкентдан Прагага учиш учун авиачипталар нархи ҳозирча Москва, Санкт-Петербург ёки Истанбул орқали учишдан кўра бироз қимматроқ.

Шунга қарамасдан, янги авиа қатновнинг айниқса Чехияга келувчи минглаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ва талабаларга қулайлик яратиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG