Линклар

logo-print

Сколари ўзбекча ўрганмоқчи


“Бунёдкор” футбол клуби билан 18 ойга шартнома имзолаган бразилиялик мураббий Луис Фелипе Сколари шартнома муддатини яна бир йилга узайтириши мумкин, дея хабар қилади Новости ахборот агентлиги.

1 июлдан бошлаб “Бунёдкор”га мураббий қила бошлаган Сколари “Интерконтинентал” меҳмонхонасида журналистлар билан бўлиб ўтган учрашув чоғида фақат Тошкентда эмас, бутун Ўзбекистон бўйлаб ишлашга тайёрлигини билдирган.

Шунингдек, у тез орада ўзбек ва рус тилида кўп қўлланиладиган сўзларни ўрганиб олиш нияти борлигини ҳам айтган.

- Англияда (“Челси”да) ишлаган чоғимда мен инглиз тилида анча бемалол сўзлашардим. Русчани ўрганиш мен учун қийинроқ кечса керак, аммо икки ойдан кейин рус ва ўзбек тилларидаги асосий сўзларни ўрганиб оламан, деди “Бунёдкор” мураббийси.
XS
SM
MD
LG