Линклар

logo-print

АҚШ ҳарбийлари "Ханжар" амалиётини бошлади


АҚШ қўшинлари Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида толибон жангариларига қарши кенг кўламли ҳарбий амалиётларни бошлаб юборди.

“Ханжар” деб номланган ушбу амалиётларда АҚШнинг 4000 аскари ва Афғонистон хавфсизлик кучларининг 650дан зиёд ходими қатнашмоқда.

АҚШ генерали Ларри Николсон ўтмишда Афғонистонда олиб борилган ҳарбий амалиётлардан фарқли ўлароқ, бугунги амалиётларга кўп сонли тезкор кучлар жалб қилинганини таъкидлади.

Ҳарбийларининг баёнотида айтилишича, қўшинлар Ҳелманд вилоятининг айрим туманларини жангарилардан тозалаб, кейинчалик хавфсизлик назоратини Афғонистон ҳукумат кучларига топширишни режаламоқда.

Ҳелманд вилояти толибон жангариларнинг асосий таянч пунктларидан бири ҳисобланади. Бундан ташқари Афғонистон бўйлаб етиштирилаётган кўкнорининг кўп қисми айнан мазкур вилоятда йиғиштириб олинади.

АҚШ маъмурияти Афғонистонда август ойида белгиланган президентлик сайлови арафасида Ҳелманд ва унга туташ бўлган вилоятларни толибон жангариларидан тозалаш ва хавфсизликни таъминлашни ўзига мақсад қилган.

XS
SM
MD
LG