Линклар

logo-print

Франция делегацияси Бағдодга борди


Бош вазир Франсуа Филлон етакчилигидаги Франция делегацияси бугун Ироқ пойтахти Бағдодга сафар қилди.

Бу ерда Франсуа Филлон ироқлик ҳамкасби Нурий ал-Маликий билан учрашади. Куннинг иккинчи ярмида Франция расмийлари Ироқнинг Курдистон минтақасида мамлакат президенти Жалол Талобоний билан учрашади.

Учрашувлар якунида бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Франция делегацияси таркибида Молия вазири Кристина Лагарде ҳамда Франциядаги етакчи компаниялар раҳбарлари ҳам бор.

Ироқ Бош вазири Нурий ал-Маликий жорий йилнинг май ойида Францияда бўлган. Президент Николя Саркози эса феврал ойида Бағдодга ташриф буюрган эди.
XS
SM
MD
LG