Линклар

logo-print

Мухолифат Аҳмадийнажод ғалабасига қарши


Эрондаги президентлик сайловида мағлуб деб топилган ислоҳотчи номзодлар Мир Ҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубий амалдаги президент Маҳмуд Аҳмадийнажод ғалабасини тан олмасликларини эълон қилдилар.

Бундан ташқари ҳар иккала номзод тузилажак янги ҳукуматни ноқонуний дея атадилар.

Айни пайтда Эрон собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий ҳам 12 июн кунги сайловни кескин танқид қилди.

Ҳотамий ўз баёнотида намойишчиларни оммавий тарзда ҳибсга олиш, маҳбуслар ҳуқуқларини топташ ва уларни камералар олдида ўз айбига иқрор қилдириш каби ҳукумат ҳаракатларини кескин қоралади.

Эрон мухолифати ҳукуматдан президентлик сайлови натижаларининг бекор қилиш ва қайта сайлов ўтказишни талаб қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG