Линклар

logo-print

Кавказдаги вазият кескинлигича қолмоқда


Россиянинг Ингушетия республикасида хавфсизлик кучлари билан рўй берган тўқнашувда икки жангари ўлдирилди.

Интерфакс агентлигининг билдиришича, Назран яқинида рўй берган ушбу тўқнашувда хавфсизлик кучларининг икки ходими жароҳатланган.

Сўнги ҳафталар мобайнида Шимолий Кавказ минтақаси, жумладан, Ингушетия ва Доғистон республикаларидаги вазият анча кескинлашди.

1 июл куни эса Халқаро амнистия ташкилоти Кавказ минтақасида қонун устиворлигини таъминлай олмаётгани учун расмий Кремлни кескин танқид қилди.
XS
SM
MD
LG