Линклар

Пхеньян яна ракета синови ўтказди


Шимолий Корея қисқа масофага парвоз қиладиган иккита ракетасини бугун синовдан ўтказди.

Расмий Пхеньянинг ушбу ҳаракати Корейс ярим оролидаги ўзи шундақ ҳам қалтис вазиятни янада кескинлаштириши мумкин.

Жанубий Корея Мудофаа вазирлигининг билдиришича, Шимолий Кореянинг шарқий соҳилларидан отилган ракеталар 100 кмгача бўлган масофага парвоз қилиб, денгизга қулаган.

Айни пайтда Жанубий Корея матбуоти тарқатган хабарга кўра, расмий Пхеньян яқин келажакда ўрта масофага парвоз қиладиган ракетани синовдан ўтказишга тараддуд кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG