Линклар

logo-print

Чўчқа гриппи ҳануз таҳдид манбаи


Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Энди Бёрнҳамнинг айтишича, август ойи якунига қадар Буюк Британияда ҳар куни чўчқа гриппи билан боғлиқ 100 мингта ҳолат қайд этилиши мумкин.

Британия парламентининг қуйи палатасида чиқиш қилган Соғлиқни сақлаш вазири ўта хавфли H1N1 вирусига чалиниш ҳолатлари кунига икки баробарга ортаётганини таъкидлади.

Сўнгги маълумотларга кўра, шу кунгача Буюк Британияда қарийб 6 минг кишида чўчқа гриппи аломатлари қайд этилган.
XS
SM
MD
LG