Линклар

Медведев Обама учрашувидан натижа кутмоқда


Россия президенти Дмитрий Медведев америкалик ҳамкасби Барак Обама билан кутилаётган саммитнинг Москва-Вашингтон алоқаларининг яхшилашга ёрдам беришига умид билдирди.

Кремл интернет сайтига жойлаштирилган видео-мурожаатда Дмитрий Медведев Обама маъмуриятининг вазиятни ўзгартиришга бўлган иштиёқи ҳамда совуқлашиб қолган ўзаро муносабатларни яхшилаш уринишларини олқишлади.

АҚШ президенти Барак Обама 6 июл куни давлат раҳбари сифатида илк бор Россияга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG