Линклар

Коалицион кучлар сафида йўқотишлар бор


Ҳилманд вилоятида Британия армиясининг мулозими ва аскари ҳалок бўлди. АҚШнинг битта ҳарбийси ўлдирилди, бошқаси бедарак йўқолди.

Британия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, чоршанба куни Ҳилманд вилоятида автомашинаси йўл четига ўрнатилган минага дуч келиб портлаган подполковник Руперт Торнело ва унга ҳамроҳлик қилган аскар нобуд бўлди.

АҚШ ҳарбий денгиз кучлари ҳам ўз сафидаги йўқотишлар ҳақида маълум қилмоқда.

Пайшанба куни эрталаб Ҳилмандда бошланган “Ханжар зарбаси” номли кенг кўламли ҳарбий амалиёт давомида бир аскар ўлдирилган, бир неча нафари ярадор қилинган.

Пактика вилоятида бедарак йўқолган бир АҚШ ҳарбийсининг жангарилар томонидан гаровга олинган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG