Линклар

Обама Москвага отланмоқда


Келаси ҳафтада Москвага илк бор сафар қилишни режалаштирган президент Барак Обама Россияни “эски Совуқ уруш ёндошувлари”дан воз кечишга чақириш ниятида.

The Associated Press ахборот агентлигига интевью берган президент Обама бу мулоҳазани Россиянинг собиқ президенти ва айни пайтда мамлакат бош вазири Владимир Путинга ҳам етказмоқчи бўлаётганини айтди.

Обаманинг таъкидича, Россия сиёсатига ўз таъсирини ўтказиб келаётган Путин айрим масалаларни эскича усулда ҳал этишга уринади. “Ана шундай Совуқ уруш ёндошувларидан воз кечиш керак”, деб ҳисоблайди Барак Обама.

АҚШ президенти Барак Обама 6 июл куни давлат раҳбари сифатида илк бор Россияга сафар қилади.
XS
SM
MD
LG