Линклар

“Western Union” хизмат ҳақини пасайтирди


Дунё бўйлаб пул ўтказмаларини амалга оширувчи “Western Union” компанияси Россиядан яқин хориж давлатларига, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам пул ўтказиш хизмати ҳақини пасайтиргани ҳақида эълон қилди.

Глобал молиявий бўҳрон сабабли Россиядан постсовет давлатларига меҳнат муҳожирлари томонидан юбориладиган валюта миқдори кескин камайиб кетди.

Россия Марказий банки маълумотларига кўра, 2009 йилнинг биринчи чорагида Россиядан ҳамдўстлик давлатларига юборилган нақд пул миқдори 183 миллион долларга камайиб, 418 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Бундай вазиятда даромади камайиб кетаётган “Western Union” ўз хизмат ҳақи фоизини камайтириш орқали мижозларни пул юборишга рағбатлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Янги тарифга мувофиқ, “Western Union” орқали Россиядан Ўзбекистонга 200 доллар юбориш аввал 10 доллар турган бўлса, ҳозир бундай хизмат ҳақи 6 долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG