Линклар

“Ўзбеккино” Оқсарой буюртмасини бажаришга киришди


Ўзбекистонда трансчегаравий дарёлар муаммосига бағишланган ҳужжатли филм суратга олинмоқда.

“Трансчегаравий дарёлар. Сув муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари” деб номланган навбатдаги пропагандистик материал Душанбе ва Бишкекнинг “Рогун” ва “Қамбарота” ГЭСларини қуриш режаларига қарши йўналтирилган.

1 июл куни “Халқ сўзи” газетасининг ёзишича, филмда иштирок этган мутахассислар Марказий Осиёга таҳдид солаётган сув тақчиллиги ва об-ҳавонинг глобал исиши муаммоси ҳақида ҳикоя қиладилар.

Ушбу филм Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудларида суратга олинади.
XS
SM
MD
LG