Линклар

БМТ раҳбари Мянмага борди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Мянма ҳарбий хунтасини мухолифат етакчиси ва ҳуқуқ фаоли Аун Сан Су Чжини озод этишга кўндириш мақсадида ушбу давлатга сафар қилди.

БМТ бош котиби Янгонга етиб келгач, Су Чжи устидан олиб борилаётган маҳкама жараёни 10 июлгача қолдирилди. Мянма ҳукумати мухолифат етакчисини уй қамоғи шартларини бузганликда айбламоқда.

Бан Ки Муннинг бугун Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари, генерал Тан Шве билан учрашиши кутилмоқда. БМТ раҳбарининг ўз сафари чоғида мухолифат етакчиси билан учрашиш- учрашмаслиги ҳозирча ошкор қилинмади.

Бан Ки Мун сафар олдидан берган интервьюсида ўз таъбири билан айтганда “оғир” миссия билан Мянмага кетаётганини тан олди.
XS
SM
MD
LG