Линклар

Ўзбекистон интернетдан узилди


Бугун ўзбекистонликлар бир неча соатга интернет алоқасиз қолдилар.

“Газета.уз” интернет нашрининг хабар қилишича, ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари бугун эрталабки соат 7 дан чамаси 11 яримгача хориж серверларида жойлашган интернет сайтларига кира олмаганлар.

Тошкентдаги интернет-провайдерларга кўра, “Ўзбектелеком” компаниясига тегишли оптик кабеллардан бирининг узилгани боис хориж интернет сайтларига киришнинг имкони бўлмаган.

“Ўзбектелеком” миллий алоқа оператори Ўзбекистон бўйлаб мобил алоқа, халқаро ва шаҳарлараро алоқа операторлари ва интернет-провайдерлар учун каналларни ижарага беради.
XS
SM
MD
LG