Линклар

Эрон Британияни айбламоқда


Эрондаги Посбонлар кенгаши раҳбари Теҳрондаги намойишларда иштирок этишда гумон қилиниб ҳибсга олинган Буюк Британия элчихонасининг маҳаллий ходимларидан бир нечтаси маҳкамага тортилажагини маълум қилди.

Аҳмад Жаннатийнинг айтишича, 12 июн кунги сайлов натижаларига қарши Теҳронда бўлиб ўтган намойишларга Британия элчихонасининг алоқаси бўлган ва ҳибсга олинган ходимлари бу ҳақда кўрсатма берган.

Айни пайтда Буюк Британия ҳукумати элчихона ходимларининг қўлга олиниши ва уларнинг маҳкама тортилиши мумкинлигидан ташвиш билдириб, масалага ойдинлик киритишга уринаётганини билдирди.

Маълум бўлишича, даставвал ҳибсга олинган 9 нафар маҳаллий ходимдан етти нафари Эрон расмийлари томонидан қўйиб юборилган.
XS
SM
MD
LG