Линклар

Байден Бағдодга сафар қилди


АҚШ вице-президенти Жозеф Байден бугун Бағдодда АҚШнинг мамлакатдаги элчиси ва Америка қўшинлари бош қўмондони билан учрашди.

АҚШ маъмуриятининг Ироқдаги сиёсатини назорат қилиши вазифаси яқинда Жозеф Байден зиммасига юклатилган эди.

Айни пайтда Жозеф Байден ҳамда генерал Рей Одиерно ва элчи Кристофер Ҳилл ўртасида Бағдодда бўлиб ўтган учрашув тафсилотлари ошкор қилинмади.

АҚШ вице-президентининг Бағдод сафари давомида Ироқ президенти Жалол Талобоний ва Бош вазир Нурий ал-Маликий билан ҳам учрашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG