Линклар

Уруш учун жавобгарлик тенг тақсимланди


ЕХҲТнинг Парламент ассамблеяси нацистлар Германияси ва Сталин СССРининг Иккинчи жаҳон уруши бошланишида тутган ролини тенглаштирувчи резолюция қабул қилди.

Бугун Вильнюсда қабул қилинган резолюцияда Парламент ассамблеяси 23 августни хар иккала режим қурбонларини хотирлаш куни қилиб белгилашга чақирди.

1939 йилнинг 23 август куни Германия ва Совет иттифоқи Шарқий Европани бўлиб олишни назарда тутган “Молотов-Риббентроп пакти”ни имзолаган эди.

ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ушбу резолюцияни Россия эътирозларига қарамай қабул қилди.

Россия Ғарб давлатларини тарихни соҳталаштиришга уринаётганликда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG