Линклар

Путин вакили Обама баëнотини рад этди


-АҚШ президенти Барак Обаманинг Россия Бош вазири совуқ уруши давридан қолган эскича ëндашув билан иш юритади дейиши хатодир, деди Владимир Путин матбуот вакили.

Дмитрий Песков Барак Обаманинг Бош вазир тўғрисидаги фикри келаси ҳафта улар ўртасида бўлиб ўтадиган учрашувдан сўнг ўзгаришига ишонч билдирди.

Россия сафари арафасида Ассошиэйтд Пресс агентлиги мухбири билан суҳбатда Оқ уй раҳбари¸ россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведевнинг ўзаро зиддиятларни бартараф этиш лозимлигини тушуниши, бироқ Бош вазир Владимир Путиннинг иш юритишда бир оëғини эскича ëндашувлар устига қўйиш одати борлигига ишонишини айтди.

Барак Обама келаси ҳафта илк расмий сафар билан Россияга келади.
XS
SM
MD
LG