Линклар

logo-print

Ўзбек чегарасида яна ўт очилди

  • Садриддин Ашур

Кейинги пайтларда¸ ўзбек чегарачиларининг ўйламай-нетмай ўз очиш ҳоллари кўпаймоқда.

Кейинги пайтларда¸ ўзбек чегарачиларининг ўйламай-нетмай ўз очиш ҳоллари кўпаймоқда.

Ўтган ҳафта Сирдарё вилоятининг Ховос туманидаги “Дўстлик” чегара пости яқинида 21 яшар ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб ўлдирилди. Бу ҳақдаги маълумот 3 июлда пайдо бўлди.

Бу воқеа Ховос туманининг Тожикистонга чегарадош “Шапский” деган қишлоғида содир бўлди. Шу қишлоқда яшовчи тингловчиларимиздан бирининг Озодлик радиосига айтишича:

- Солдат ëш болани отиб қўйган¸ дейди шу қишлоқда яшовчи тингловчиларимиздан бири.

Ўз исмини билдиришни истамаган бу йигитнинг сўзларига кўра, ўзбек чегарачилари аввал Ойбек Шерқўзиевнинг акасининг “Нексия” русумли машинасини олиб қўйганлар. Машинанинг олиб қўйилишига сабаб эса:

- Битта боланинг запаска балони тешилиб қолган. Кейин бу болага телефон қилиб “Менинг запаскам тешилиб қолди. Запаскангни бериб тур” деган. Акаси бояги болага запаска балонни олиб бориб берган.

Балонни бериб келаëтган пайтда¸ уни чегарачилар тўхтатган. Уни тўхтатиб “Бировнинг юки бор. Ўшани Нексиянгга ортасан” деган. Бу бола “ортмайман бировнинг юкини” деган. Ортмайман¸ дегандан кейин чегарачилар осмонга ўқ отган. Кейин бу бола машинасини ташлаб қочиб кетган¸ дейди бу йигит.

Унинг сўзларига кўра, Ойбек акасининг олиб қўйилган машинасини олиб келиш учун чегарачилар олдига борган. Ўртада жанжал чиққан ва чегарачиларнинг уни қўрқитиш мақсадида отган бетартиб ўқларидан бири унинг “бўйнига теккан”.

“Озодлик овози” интернет сайтининг ёзишича, Ойбек Эшқўзиевнинг акаси Ўзбекистонга ғайриқонуний ўтказилган юкни олиб келаётганда қўлга олинган ва машинани ташлаб қочган. Укаси машинани олгани бориб, чегарачилар билан “келишмоқчи” бўлган. Лекин чегарачилар таъма қилган пул миқдори жуда катта бўлганлиги учун ўртада жанжал келиб чиққан.

"Шапский"лик тингловчимизнинг айтишича, айни пайтда бу қотилликни содир қилган чегарачилар устидан ҳарбий прокуратура жиноий иш очган:

- Тошкентда военний трибунал бор экан. Ўша ëққа олиб кетди ¸деяпти¸ дейди воқеа содир бўлган қишлоқда яшовчи тингловчимиз.

Мазкур воқеа тафсилотларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитасига қилган мурожаатларимиз самара бермади.

Жорий йилнинг 7 майида Ўшдаги “Дўстлик” чегара постида 29 ёшли Улуғбек Усмонов ўзбек-қирғиз чегарасини рухсат этилмаган жойдан кесиб ўтаётганда¸ ўзбекистонлик чегарачилар томонидан отиб ўлдирилганди.

Орадан бир ой ўтмасдан энди Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятидаги “Дўстлик” чегара постида шундай воқеа содир бўлди. Ўзбек чегарачиси отган бу галги ўқ ўзбекистонлик фуқарони нишонга олди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG