Линклар

Испания Ташқи ишлар вазири Тошкентга келди


Испания Ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос бугун Тошкентда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан учрашди.

ЎзА агентлигининг хабар қилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон-Испания ҳамкорлигининг барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланган.

Урашувда Моратинос ва Азимов икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга оид масалалар юзасидан фикр алмашганлар.

Шу куннинг ўзида Тошкентда Ўзбекистон-Испания бизнес форуми бўлиб ўтган. Унда икки давлатнинг ташқи иқтисодий алоқалар, нефт-газ, энергетика, банк-молия, кимё, ахборот технологиялари, таълим ва сайёҳлик соҳалари учун масъул вазирлик, идоралар, компания ва концернлар вакиллари иштирок этдилар, дейидади ЎзА хабарида.
XS
SM
MD
LG