Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:15

Контракт нархи ошадиган кўринади


Шартнома тўловининг ошгани ҳақдаги хабар талабалар¸ улардан ҳам кўпроқ¸ ота-оналар ташвишига ташвиш қўшмоқда.
Шартнома тўловининг ошгани ҳақдаги хабар талабалар¸ улардан ҳам кўпроқ¸ ота-оналар ташвишига ташвиш қўшмоқда.

Норасмий хабарларга кўра¸ Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги июн ойи охирида пулли шартнома асосида ўқишга кирган талабаларни янги ўқув йили учун тўлов нархининг 30 фоизга ошганидан огоҳлантирган.

Тошкентлик талаба Жаҳонгирнинг Озодлик радиосига айтишича, у таълим олаëтган университетнинг молия бўлими талабалар қўлига 2009-2010 ўқув йили учун янги шартномалар бўйича тўлов нархлари ëзилган қоғоз берган.

Жаҳонгирга кўра, “Тўлов пули ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ошган”.

Ўз қизини олийгоҳда ўқитаëтган хоразмлик Ғайратбек ҳам нархлар ошганлигини айтади.

- Контракт ошар экан. 15 фоизга ошади дейишаяпти. Ҳам контракт¸ ҳам стипендия ошади дейишаяпти¸ дейди Ғайратбек.

Ўзбекистон Олий таълим вазирлигининг контракт – шартнома бўйича таълимни мувофиқлаштирувчи идораси мутасаддисига кўра¸ нархлар ҳали расман оширилмаган.

- Ҳали ошгани йўқ. Янги ўқув йилига ҳали оширилгани йўқ.

Озодлик: Ўзи умуман оширилгани ëмон эмас. Бензин ҳам ошаяпти¸ бошқа нарсалар ҳам ошаяпти. Бунинг ëмон томони ҳам¸ яхши томони ҳам йўқ¸ оддий бир жараëн.

- Соғлом фикр билан ëндашсангиз¸ ҳаммаси қонуний. Бизда тўлов қиймати харажатдан кам. Бунга фақат соғлом фикр билан ëндашиш керакда. Маълумот керак бўлса¸ расман мурожаат қилинг. Биз берамиз.

Озодлик: Мен узоқдаманда. Орамизда 7000 километр масофа бор. Бизни ҳозир кўп талабаларингиз эшитади. Интернетда ўқишади. Шунинг учун сиз айтган маънода яхши фикрларни.....

- Сиз 7000 километр узоқда бўлсангиз ҳам тўғри маълумот беринг. Ҳеч қайси давлат бизга ўхшаб ҳам контракт олиб¸ ҳам стипендия бермайди. Хоҳлаган давлатингизни кўринг. Тўғри фикр беринглар¸ соғлом фикр беринглар. Биз олаëтган пул уларга кетаëтган харажатдан кам. Етмаганини давлат қоплаб бераяпти. Буни тўғри етказиш керак.

Озодлик: Худди шу фикрингизни айнан шу тарзда етказамиз.

- Албатта. Ҳақиқат шунақа¸ дейди Ўзбекистон Олий таълим вазирлигининг контракт – шартнома бўйича таълимни мувофиқлаштирувчи идораси мутасаддиси.

Мутасадди билан суҳбатдан ўқиш нархларининг яқин орада ошажагини билвосита тушуниб етдик.

Қизини контракт асосида ўқитаëтган Ғайратбек ҳам ҳали ошган нархда ҳақ тўламагани ва “кейинги тўлаганингизда¸ кўпроқ тўлайсиз” деган гапни эшитганини айтади.

- Оширади¸ деган гап бор экан. Ошгани йўқку¸ энди ошармиш¸ дейди Ғайратбек.

Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтидан олинган маълумотга кўра, 2008-2009 ўқув йилида бакалавриатга 58 минг ўрин ажратилган, улардан 40 мингги пулли-шартнома асосида қабул қилинган.

Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги мулозимига кўра¸ талабаларга улардан олинган ҳақдан кўра кўпроқ харажат қилинмоқда.

- Албатта¸ тўлов қиймати ўзи харажатдан келиб чиқиб белгиланадида. Бутун ривожланган давлатларни сиз кўринг¸ уларнинг тўлаëтган пули билан бизникини солиштиринг¸ дейди Ўзбекистон Олий таълим вазирлиги мулозими.

Дунëда бирорта давлатда контракт асосида ўқиëтган талабага стипендия бермайди¸ биз эса берамиз¸ дейди суҳбатдош.

Суҳбатдошга кўра¸ Ўзбекистон талабаларидан келиб тушадиган пул маблағлари устидан назоратни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар маҳкамаси билан бирга олиб боради. Ҳар йили ўқув йили охирида вазирлик шартномаларнинг тасдиқланган ставкаларини қайта кўриб чиқади, қайта ҳисоб-китоб ўтказиб¸ Вазирлар маҳкамасига тўлов пулини қанчага кўтариш бўйича таклиф беради.

Айни пайтда www.ferghana.ru нашри ўзбек талабаларидан олинган пуллар таълим сифатини яхшилашига сарфланмаяпти¸ деб ëзди.

Хоразмлик Ғайратбек икки-уч йилдан бери пул тўлаб¸ фарзандини олийгоҳда ўқитади. Бу суҳбатдошимиз¸ шу икки йил ичида нарх ҳам ошди ва оз бўлса ҳам таълим сифати ошди¸ деб фикр билдирди.

Ғайратбек: Бир соат ҳам қолдира олишмайди. Ҳаммаси отработка қилиниши керак. Пахтадан қолган кунлар учун ҳам ҳозир дарс ўтишаяпти. Пахтага боришгани учун ҳозир қўшимча дарс ўтилаяпти. Шунинг учун дарслар чўзилиб 5 июлгача дарс бўлади дейишаяпти.
Имтиҳонларни компютерда топширишаяпти. Кеча ҳам¸ бугун ҳам компьютерда имтиҳон топшириб келди. Баҳосини ўша жойнинг ўзида компьютернинг ўзи айтади.

Озодлик: Олийгоҳда ўқиëтган фарзандингиз учун бир йилда қанча пул тўлайсиз?

- Қизни ўқитишнинг бир йиллик харажати бир ярим-икки миллионга боради¸ дейди Ғайратбек.

Иқтисодий қийинчилик даврида ўқиш нархининиг ҳам ошажаги бизни ташвишга солмоқда¸ дейди Ғайратбек.

- Ўзи кризис ëмон бўлиб турибди. Бозорда савдо йўқ. Тўйлар ҳам камайиб кетди. Россиядаги кризис бу ерга ҳам келди. Контракт пулини оширишгани одамларга қийинчилик туғдираяпти¸ дейди Ғайратбек.
XS
SM
MD
LG