Линклар

Эрон: мухолифатчилар босим остида қолмоқда


Эрон Олий руҳонийсининг ёрдамчилардан бири мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийни АҚШ жосуси, дея атади.

Кайҳон нашрида чоп этилиши кутилаётган мақолада қаттиққўл сиёсат тарафдори бўлган Ҳусайн Шариатмадорий ислоҳотчи номзод Мусавий ва собиқ президент Муҳаммад Ҳотамий 12 июн кунги президентлик сайловидан сўнг ўтказилган намойишлар учун маҳкамага тортилиши лозим, деган фикрни билдирди.

Шариатмадорий бирон-бир расмий лавозимни эгалламаса-да, Олий руҳоний Оятуллоҳ Али Ҳоманайининг яқин сафдошларидан бири ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG