Линклар

logo-print

БМТ Бош котибига рухсат берилмади


Мянма ҳарбий хунтаси раҳбари Тан Шве БМТ Бош котиби Бан Ки Мунга мухолифат етакчиси ва ҳуқуқ фаоли Аун Сан Су Чжи билан учрашишга рухсат бермади.

БМТ Бош котиби Нобел мукофоти лауреати, 63 ёшли Аун Сан Су Чжи билан учраша олмаганидан хафсаласи пир бўлганини билдирди.

Бан Ки Мун Мянма ҳарбий хунтасини мухолифат етакчиси Су Чжини озод этишга кўндириш мақсадида ушбу давлатга сафар қилган эди.

Айни пайтда Мянма ҳукумати Су Чжини уй қамоғи шартларини бузганликда айблаб, унинг ишини судга оширган.

Су Чжи сўнгги 19 йиллик ҳаётининг асосий қисмини уй қамоғида ўтказган.
XS
SM
MD
LG